Обуна бўлинг

Таълим    13:32 / 1.07.2022     575

Жиззах шаҳридаги Президент мактабига кириш учун 1 босқич тест синовлари бошланди

Жиззах шаҳридаги Президент мактабида 2022-2023 ўқув йили учун тест синовида қатнашаётган ўқувчилар сони 2 900 нафарни ташкил этди.

Фото: Жиззах Президент мактаби ахборот хизмати

Жорий йилнинг 1-2 июл кунлари Республикамизнинг барча ҳудуларидаги Президент мактабларида 2022-2023 ўқув йили учун 1 босқич тест синовлари бошланди.

“Jizzax MTRK” хабарига кўра, Жиззах шаҳридаги Президент мактабида 2022-2023 ўқув йили учун тест синовида қатнашаётган ўқувчилар сони 2 900 нафарни ташкил этди. Улар вилоятимизнинг турли туманларидан келиб синов жараёнида иштирок этишмоқда.

Қайд этиш лозим, имтиҳоннинг 1 босқичи математика фанидан ўтказилиб, синов варақасидан 30 та савол ўрин олган. Саволларга жавоб топиш учун эса 60 дақиқа вақт ажиратилган.

Айтиш мумкин, имтиҳон жараёнлари учун барча шароитлар яратилган. 2 сменада ўтказиладиган тест жараёнлари кузатув камералар орқали назорат қилиб борилади. Ҳар бир гуруҳ учун кузатув комиссияси аъзолари бириктирилган бўлиб улар, имтиҳонни шаффоф ҳолда ўтишини назорат қилишади.

Албатта, бу имтиҳондан юқори балл тўплаган, энг билимли ўқувчилардан 24 нафари саралаб олинади ва Жиззах шаҳридаги Президент мактабига қабул қилинишади.

Сўнгги

Таълим рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!