Обуна бўлинг

Таълим    7:01 / 7.09.2022     231

Жиззахда 12 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари тугатилмаган

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинган.

Давлатимиз раҳбари йиғилишда 1 сентябрь ҳолатига республика бўйича 290 та мактаб объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари ниҳоясига етмаганини таъкидлади.

Қурилиш-таъмирлаш ишлари тугатилмаган мактаблар сони ҳудулар кесимида қуйидагича кўриниш олган:

  • Тошкент вилояти – 41 та;
  • Қашқадарё вилояти – 32 та;
  • Сурхондарё вилояти – 29 та;
  • Андижон вилояти – 25та;
  • Бухоро вилояти – 24 та;
  • Фарғона вилояти – 23 та;
  • Тошкент шаҳри – 23 та;
  • Жиззах вилояти – 12 та;
  • Наманган вилояти – 12 та;
  • Навоий вилояти – 8 та;
  • Самарқанд вилояти – 8 та;
  • Сирдарё вилояти – 6 та;
  • Хоразм вилояти – 6 та;

Аввалроқ Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати вилоятда Халқ таълими тизимидаги 553 та мактаб янги ўқув йилига шай ҳолатга келтирилгани ҳақида хабар қилган эди.

ЎзАда эълон қилинган мақолада эса Жиззах вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли 555 та умумий ўрта таълим мактабида биринчи қўнғироқ тадбирлари ўтказилганлиги ҳақида сўз боради.

– Вилоятдаги мавжуд 555 та умумий ўрта таълим мактабида 265 минг 920 нафар ўқувчи-ёш таълим олмоқда, – дейди Жиззах вилоят ХТБ умумтаълим мактаблари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Бахтиёр Пардаев. – Янги ўқув йилида илк бор мактабга қадам қўйган ва бугун биринчи марта мактаб партасига ўтирган 30 минг 103 нафар 1-синф ўқувчисига Президент совғалари топширилди.

Янги ўқув йилининг биринчи кунидан вилоятдаги Бахмал туманида 2 та, Зомин туманида 1 та умумтаълим мактаби янгидан қурилиб, биринчи қўнғироқ янграши билан ўз фаолиятини бошлади. Вилоятдаги яна 3 та мактабга янги бино қуриб берилди. Жами 71 та умумтаълим мактаби янги ўқув йили учун тубдан қайта таъмирланди. Барча умумтаълим мактабларига ўқув дарсликлари тўлиқ етказиб берилди.

Сўнгги

Таълим рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!