Обуна бўлинг

Таълим    7:01 / 19.07.2022     266

Жиззахда IT Park университети тақдимоти ўтказилди

Мазкур университет республикамиздаги IT Park ташкилоти ҳамда “EPAM Sistems” халқаро компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғи ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “It-Park University” рақамли университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мамлакатимизда илк онлайн олий таълим муассасаси – IT Park университети ташкил этилди.

Янгича форматдаги олийгоҳ асосчилари томонидан ҳудудларда очиқ эшиклар кунлари ташкил этилиб, университет ҳақида тақдимотлар ўтказилмоқда.

Мазкур университет республикамиздаги IT Park ташкилоти ҳамда “EPAM Sistems” халқаро компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган.

Университет дастури битирувчилар учун замонавий ва юқори талабга эга бўлган IT касбларини эгаллашга қаратилган. Дастурлашнинг барча йўналишлари бўйича таълим бериладиган муассасада таълим давомийлиги 3 йил бўлиб, машғулотлар тўлиқ инглиз тилида олиб борилади.

“Jizzax MTRK” хабарига кўра, Жиззах шаҳрида ўтказилган тақдимотда ахборот технологиялари бўйича ўқув курсларида таҳсил олаётган йигит-қизларга халқаро экспертлар томонидан университет ҳақида тўлиқ маълумот берилди.  

Тақдимот давомида IT соҳасида фаолият олиб бораётган, халқаро йирик иқтисодий компаниялар билан ҳамкорликни йўлга қўйган, шу билан бирга бугунги кунда ёшларга соҳага оид амалий ва назарий билимлар бериб бораётган мутахассислар ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Шунингдек, ёшлар университет фаолияти, таълим жараёнлари, амалиёт ўташ тартиби, имтиҳон ва қабул ҳақида саволлари билан иштирок этишди.

Сўнгги

Таълим рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!