Обуна бўлинг

Таълим    10:10 / 8.08.2022     494

Жиззахда ОТМ бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовлари бошланди

Бугун тест синовларининг 1 сменасига 198 нафар абитуриент келмаган ёки кечикиб келгани учун киритилмаган.

Давлат тест маркази 2022/2023-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовлари ўтказиладиган бино, стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотларни эълон қилди.

Жиззах вилоятида тест синовлари Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” марказий ўйингоҳида ўтказилоқда.

“Сўғдиёна” марказий ўйингоҳи футбол майдони 1-сектор ҳудудида 1—27 гуруҳлар учун, 2-секторида 28—54 гуруҳлар учун, ўйингоҳ ҳудудидаги 3-сектор сунъий қопламали машғулот майдонида 55—94 гуруҳлар учун тест синовлари ташкил этилган.

Давлат тест марказининг Жиззах вилояти бўлими бошлиғи Иброҳим Хатамовнинг маълум қилишича, вилоятимизда бир кунда бир сменада 2 820 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этиши белгиланган.

Бугун тест синовларининг 1 сменасига 198 нафар абитуриент келмаган ёки кечикиб келгани учун киритилмаган.

Жорий йилда Жиззах вилоятида 66 420 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этиш учун ҳужжат топширган.

Тест синовларига 218 нафар ўқитувчи, педагоглар назоратчи сифатида жалб қилинган.

Кириш тест синовлари кунига икки сменада ўтказилади:

1-сменада 07:00 дан 10:00 га қадар;
2-сменада 19:00 дан 22:00 га қадар.

Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган майдонлар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 10 кундан 13 кунгача давом этади ва 20 август куни якунланади.

Сўнгги

Таълим рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!