Обуна бўлинг

Таълим    7:01 / 11.10.2022     423

Жиззахда Россия Федерациясининг Қозон федерал университети филиали очилди

Филиал учун ажратилган бинони тўлиқ таъмирлаш ва қўшимча янги бинолар қуриш, шунингдек, зарур жиҳозлар билан таъминлаш учун республика бюджетидан 15 миллард сўм, маҳаллаий бюджетдан 11 миллард сўм маблағ ажратилди.

Филиал учун ажратилган бинони тўлиқ таъмирлаш ва қўшимча янги бинолар қуриш, шунингдек, зарур жиҳозлар билан таъминлаш учун республика бюджетидан 15 миллард сўм, маҳаллаий бюджетдан 11 миллард сўм маблағ ажратилди.

Бу ҳақда “Jizzax MTRK” хабар бермоқда.

Маълум қилинишияа, Қозон федерал университети Жиззах филиали очилиш маросимига Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов ташриф буюрди.

Очилиш маросимида сўз олган Ўзбекситон Республикаси Олий таълим вазири ва Жиззах вилоят ҳокими меҳмонларни ушбу сана билан қутлар экан, икки томонлама муносабатлар тобора ривожланиб бораётганини таъкдлашди.

Филиалда айни вақтда 1 100 нафар талабани ўқитишга мўлжалланган аудиториялар, лекция заллари ва маъмурий бошқарув хоналари тўлиқ жиҳозланган.

Ушбу олий таълим масканида дарслар тўлиқ рус тилида олиб борилади. Маҳаллий ва хориждан келган тажрибали профессор-ўқитувчилар жами 11 та йўналишда дарс беришади.

Дастурий инженерия, ахборот хавфсизлиги, машинасозлик, иқтисодиёт каби йўналишлар қатори Жиззахдаги бошқа олий таълим муассасаларида мавжуд бўлмаган йўналишлар, масалан, лингвистика, журналистика, геология ёки тиббиёт соҳасидаги даволаш иши, стоматология, фармация, биокимё каби йўналишлар нафақат маҳаллий ёшлар учун қулайлик яратади, балки халқаро даражада билим олиш истагида бўлган бошқа вилоятлар ва қўшни

Қайд этиш керак,Қозон федерал университети Жиззах филиалида умумий квотанинг 30 фоизи, журналситика йўналишида 50 фоизи давлат гранти учун ажратилган.

Сўнгги

Таълим рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!