Обуна бўлинг

Таълим    7:01 / 7.01.2023     99

Жиззахда Самарқанд давлат тиббиёт университетининг филиали ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Жиззах вилоятида Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Жиззах филиали ва Вилоят болалар диагностика марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Жиззах вилоятида Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Жиззах филиали ва Вилоят болалар диагностика марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Қарор билан Жиззах шаҳрида Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Жиззах филиали ҳамда Жиззах вилоятида энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган вилоят Болалар диагностика маркази ташкил этилади.

Мазкур филиалнинг асосий вазифалари этиб ҳудудда малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, хорижий олий таълим муассасаларининг илғор тажрибасини татбиқ этиш асосида малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш кабилар белгиланмоқда.

Шунингдек:

  • фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларини тиббиёт амалиётидаги мавжуд муаммоларнинг ечимига қаратиш, тиббий таълим, фан, инновация ва илмий тадқиқотлар натижаларининг узвий боғлиқлигини таъминлаш;
  • хорижий тиббиёт олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик доирасида талабалар, профессор-ўқитувчилар ва илмий изланувчилар академик мобиллиги дастурлари ҳамда қўшма таълим дастурларини жорий этиш ва ривожлантириш;
  • республика ва хорижий олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларга иқтидорли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Филиал илмий-педагогик кадрлар салоҳиятини ошириб бориш;
  • Филиалнинг минтақа ва халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш мақсадида хорижий фуқаролар учун таълим олиш имкониятини кенгайтириш ва илғор халқаро тажрибани татбиқ этиш.

2023/2024 ўқув йилидан Жиззах давлат педагогика университетининг «Даволаш иши» ва «Педиатрия иши» бакалавриат таълим йўналишида таҳсил олаётган талабаларга ўқишини Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Жиззах филиалида давом эттиришларига рухсат берилади.

Сўнгги

Таълим рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!