Обуна бўлинг

Таълим    7:00 / 24.01.2023     64

Жиззахдаги 31 та мактабда III чорак онлайн бошланди

Шароф Рашидов ва Зарбдор туманлари, шунингдек, Жиззах шаҳридаги айрим мактабларда газ босими паст экани сабабли дарслар масофавий шаклга ўтказилган.

23 январдан Жиззах вилоятидаги умумтаълим муассасаларида ҳам III чорак ўқув машғулотлари бошланди.

Бироқ дарс жараёнлари барча мактабларда ҳам анъанавий (оффлайн) тарзда олиб борилмаяпти. Халқ таълими бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, бошқарма ҳамда тегишли мутасаддилар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганишлар натижасида, вилоятдаги 555 та умумтаълим мактабларидан 524 тасида III чорак дарс машғулотлари бошланиши учун зарурий шарт-шароитлар борлиги аниқланган.

Шу боисдан, газ босими паст бўлган 31 та умумтаълим мактабларида узлуксиз таълим жараёнлари босқичма-босқич бошланиши режалаштирилган. Жумладан:

  • Шароф Рашидов туманидаги 1-,3-,5-,13-,14-,15-,16-,23-,27-,28-,29-,30-,31-,32-,33-,35-,36-,38-,49-,55-,59-умумтаълим мактабларида;
  • Жиззах шаҳридаги 16-,8-,2-,11-,12-,19-, Нурли маскан 32-интернати;
  • Зарбдор туманидаги 1- ва 2-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида синфхоналарда ҳаво ҳарорати меъёридан пастлиги туфайли дарс машғулотлари масофавий (онлайн) таълимга ўтказилган.

Сўнгги

Таълим рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!