Таълим    8:21 / 25.05.2023     330
Жиззахлик 6 нафар талаба “Мирзо Улуғбек ворислари” Республика танловининг финал босқичида ғолиб бўлди
24 май куни пойтахтимизда ўтказилган “Мирзо Улуғбек ворислари” Республика танловининг финал босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Махсус комиссия томонидан қўйилган баллар натижаларига кўра, иштирокчилар орасидан 100 нафар ғолиб саралаб олинди. Уларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари (6 600 000 сўм) миқдорида пул мукофотлари топширилди.

24 май куни пойтахтимизда ўтказилган “Мирзо Улуғбек ворислари” Республика танловининг финал босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Махсус комиссия томонидан қўйилган баллар натижаларига кўра, иштирокчилар орасидан 100 нафар ғолиб саралаб олинди. Уларга базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 20 баравари миқдорида пул мукофотлари топширилди.
Бундан ташқари, ғолиблар “Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси томонидан ташкил этиладиган мақсадли ўқув курсларида бепул ўқиш имкониятига ҳам эга бўлишди.
“Мирзо Улуғбек ворислари” Республика танловининг финал босқичида ғолиб бўлган жиззахлик талабалар рўйхати:
Қодирқулова Фотима Улуғбек қизи – Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали;
Сакибаев Жасурбек Икром ўғли – Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали;
Анваров Бобуржон Баҳодир ўғли – Ўзбекистон Миллий Университети Жиззах филиали;
Абдуғаниев Ахрор Шавкат ўғли – Ўзбекистон Миллий Университети Жиззах филиали;
Нуриддинов Жавлонбек Шодибек ўғли – Ўзбекистон Миллий Университети Жиззах филиали;
Тожибоева Нозима Ёрқин қизи – Жиззах политехника институти.
