Обуна бўлинг

Таълим    7:01 / 18.07.2022     437

Жиззахлик лицей ўқувчиси халқаро биология олимпиадасида совриндор бўлди

Тошкент педиатрия институти академик лицейи ўқувчиси,  Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси жиззахлик Азиза Абдувалиева Арманистонда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилди.

10-18 июль кунлари Арманистон давлатида 33-Халқаро биология олимпиадасида ўтказилмоқда.

Дунёнинг 64 давлатидан 256 нафар ўқувчи қатнашган мазкур олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар ҳам иштирок этишди.

Жумладан, Тошкент педиатрия институти академик лицейи ўқувчиси,  Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси жиззахлик Азиза Абдувалиева Халқаро биология олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди.

Азиза Абдувалиева

Белгиланган тартибга кўра, медаль соҳиби олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.

Бронза медали учун ўқувчи 60 млн. сўм, унинг ўқитувчиси эса 45 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Азизахонни ушбу ютуқлар билан табриклаймиз.

Сўнгги

Таълим рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!