Обуна бўлинг

Таълим    11:35 / 3.07.2022     291

Шароф Рашидов туманида 60 нафар битирувчи олтин медаль олди

Жорий йилда Шароф Рашидов туманидаги 59 та умумтаьлим мактабларини 11 синфини 2 552 нафар битирувчи  тамомлаган. 

Фото: Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлаш, уларнинг ютуқларини муносиб рағбатлантириш бу ўз навбатида ёшларга янада куч ва шижоат беради. Шу мақсадда Шароф Рашидов туманида  Хоким ва ёшлар учрашуви ташкил этилди.  “Jizzax MTRK” бу ҳақда маълум қилди.

Жорий йилда Шароф Рашидов туманидаги 59 та умумтаьлим мактабларини 11 синфини 2 552 нафар битирувчи  тамомлаган.  Эьтиборлиси, ўқувчи ёшлар орасида иқтидорли, билимли ёшлар талайгина.

Бугунги кунда улар кўплаб йўналишларда юқори натижаларни қўлга киритиб келишмоқда. Хусусан, 5 нафар ўқувчи спорт турлари бўйича Осиё ва Ўзбекистон  биринчилигини қўлга киритган бўлса, 4 нафари ингилиз тили  IELTS  даражасидаги халқаро  сертификатларни қўлга киритган.

31 нафари  муддатидан олдин хорижий олий ўқув юрти талабалари бўлиш бахтига эришган. Ташкил этилган ҳоким ва ёшлар учрашувида,  ўзининг иқтидори, муносиб ютуқлари, намунали хулқи ва аьло бахолари билан тенгдошларига  ўрнак бўлган 60 нафар  ёшларга  олтин медаль,  11 нафар ёшларга эса кумуш медали топширилди.

Тадбир давомида, ёшларга кўпроқ ўқиб ўрганишлари, тинимсиз ҳаракат ва изланишда бўлишларини таькидлашди.

Шунингдек,  туман хокимияти маьсуллари  мактабда ўқувчи ёшлар учун яратилган  шароитлар, тикувчилик, ва қандолат йўналишларида хунар ўрганиб келаётган иқтидорли ёшларнинг ижод маҳсуллари билан яқиндан танишишди.

Албатта, ўсиб келаётгоан ёшларни, тўғри йўлга йўналтириш, уларни касб танлашларида кўмакчи бўлиш биз катталарнинг вазифаси ҳисобланади. Бу ўз навбатида ёшларни келажакда муносиб баркамол инсон бўлиб вояга етишларига туртки бўлиши турган гап.

Сўнгги

Таълим рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!