Таълим    20:22 / 25.11.2022     358
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида Жиззах политехника институти ҳам муносиб иштирок этмоқда
Давлат экология қўмитаси ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республикамиздаги 14 та олий таълим муассасаларида бир вақтнинг ўзида кўчат экиш тадбири ўтказилди.
Жиззахда ушбу тадбир Политехника институти боғида “Ҳар бир талабага битта кўчат” шиори остида ташкил этилди.

– Жиззах политехника институти ҳудуди 2.5 га майдонни эгаллайди. Шундан 1 гектардан ортиқ майдонида яшил ҳудудлар барпо қилинган. Ҳудудда кўп йиллик арча, чинор, тол ва бошқа манзарали дарахтлар ўсади. Ҳосил бўлган яшил макон талабаларнинг дарслар билан шуғулланиши учун сокин манзилга айланган, – дейди институт проректори Шуҳрат Алиқабулов.
Олийгоҳ жамоаси томонидан жорий йил “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида шаҳарнинг “Боғишамол” МФЙ ҳудудидаги адирликларга 1400 туп ҳудуд иқлимига мос манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилган эди.
Навбатдаги тадбир давомида талабалар яна 600 туп дарахт кўчатлари экишди.