Обуна бўлинг

Тиббиёт    7:00 / 19.01.2023     84

2022 йил республикада “Тез ёрдам”га энг кам ёлғон чақириқ Жиззах вилоятидан келиб тушган

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, 2022 йил “103” хизматига жами 5 минг 446 та ёлғон мурожаат келиб тушган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, 2022 йил “103” хизматига жами 5 минг 446 та ёлғон мурожаат келиб тушган. Мазкур кўрсаткич 2021 йил билан таққосланганда, улар сони қарийб 2 баробар камайганини кўриш мумкин.

Аммо айрим ҳудудларда ҳамон ёлғон чақириқлар сони юқорилигича қолмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2022 йил давомида энг кўп бундай мурожаат Тошкент вилоятида қайд этилиб, мазкур рақам 1 минг 149 тани ташкил этди. Кейинги ўринда Навоий вилояти қайд этилди — 851 та. Шунингдек, Фарғона вилоятидан 779 та ана шундай мурожаат келиб тушган.

Энг кам ёлғон чақириқ эса Жиззах вилоятида рўйхатга олинди — 20 та.

Сўнгги

Тиббиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!