Обуна бўлинг

Тиббиёт    7:00 / 16.08.2022     280

Ҳиндистон фармацевтика компанияси Зомин ва Дўстлик туманларида йирик лойиҳаларни амалга оширмоқчи

“FAB Pharmaceuticals Pvt Ltd.” компанияси бош директори жорий йилнинг сентябрь ойида Дўстлик тумани ва “Зомин фарм” эркин иқтисодий зонасида мавжуд имкониятларни ўрганиш учун келади.

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев бошчилигидаги вилоят делегацияси август ойининг биринчи ўн кунлигида Ҳиндистон давлатига расмий ташриф билан борди.

Ташриф доирасида делегация аъзолари Бангалор шаҳридаги Манията Технопарки фаолияти билан танишдилар.

Технопарк ҳудудида 5 дан ортиқ Бангалор шаҳри бизнес доира вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Учрашувлар якуни бўйича Ҳиндистоннинг “FAB Pharmaceuticals Pvt Ltd.” компанияси томонидан “Зомин фарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, Дўстлик туманида замонавий кўп тармоқли шифохона қуриш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Бундан ташқари, Жиззахда аҳолига онкология, юрак трансплантацияси жарроҳлик амалиётлари бўйича хизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиш келишиб олинди.

“FAB Pharmaceuticals Pvt Ltd.” компанияси бош директори жорий йилнинг сентябрь ойида Дўстлик тумани ва “Зомин фарм” эркин иқтисодий зонасида мавжуд имкониятларни ўрганиш учун келадиган бўлди.

Сўнгги

Тиббиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!