Обуна бўлинг

Тиббиёт    7:00 / 21.09.2022     1060

Шифокорларга қўшимча устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхати тасдиқланди

Рўйхатдан Жиззах вилоятидаги 23 та ҳудуд ҳам жой олган.

Вазирлар Маҳкамасининг “Бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Қарор билан олис ва чекка ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалари шифокорлари учун “Қишлоқ шифокори” дастури доирасида:

  • олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, бироқ БҲМнинг 500 баробаридан (150 млн сўмдан) ошмаган миқдорда қоплаб берилади;
  • олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.

Бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхатидан Жиззах вилоятининг 23 та ҳудуди ҳам жой олган:

Янгиобод тумани — “Сармич” МФЙ, “Қўшқанд” МФЙ;

Фориш тумани — “Гараша” МФЙ, “Нарвон” МФЙ, “Ўхум” МФЙ, “Дарвоза” МФЙ, “Дўстлик” МФЙ;

Арнасой тумани — “Бўстон” МФЙ;

Ғаллаорол тумани — “Гулчамбар” ҚФЙ, “Ғубдин” МФЙ, “Кўкбулоқ” ҚФЙ, “Қипчоқсув” МФЙ, “Жийдали” ҚФЙ, “Қўйтош” ШФЙ, “Оқтош” МФЙ, “Саврук” МФЙ, “Коризқудуқ” ҚФЙ;

Зафаробод тумани — “Чимқўрғон” ҚФЙ;

Зарбдор тумани — “Оқар” МФЙ;

Бахмал тумани — “Бахмал” МФЙ, “Музбулоқ” МФЙ;

Шароф Рашидов тумани — “Кўрпасой” МФЙ, “Тинчлик” МФЙ.

Маълумот ўрнида келтириш жоиз, “Қишлоқ шифокори” дастурида, шунингдек, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан узоқ масофада жойлашган маҳаллаларда 2022 йил давомида республика бўйича 1 002 та маҳалла тиббиёт пунктини ташкил этиш ҳам белгилаб қўйилган.

Хусусан, Жиззах вилоятида 2022 йилда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан узоқ масофада жойлашган маҳаллаларда 61 та тиббиёт пункти ташкил этилади.

Сўнгги

Тиббиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!