Обуна бўлинг

Тиббиёт    7:00 / 17.08.2022     303

Зоминнинг олис ҳудудларида тиббиёт пунктлари контейнерларга жойлаштирилмоқда

Йўл харитасига кўра, Зомин ҳудудларида жами 22 та тиббий контейнерлар ўрнатилади.

Фото: Зомин тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Зомин тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, тумандаги олис аҳоли яшаш пунктларига махсус тиббиёт контейнерлар ўрнатиш бўйича йўл харитаси тасдиқланган.

Шунга кўра, жорий йил давомида Чарводор, Навоий, Дуоба, Бешкуби, Ширин, Обиҳаёт, Истиқлол, Гулшан, Нурликент маҳаллалари ҳудудларида жами 22 та тиббий контейнерлар ўрнатилиши режалаштирилган.

– Туман ҳокимлиги ва туман тиббиёт бирлашмаси томонидан юқорида кўрсатиб ўтилган маҳалла ҳудудларидан чекка қишлоқларида контейнерларни ўрнатиш учун ер майдонлари танланган ҳамда белгиланган тартибда ажратилган, дейди туман ҳокимининг ўринбосари в.в.б. С.Анваров

– Тиббиёт пунктларини ташкил этиш учун махсус контейнерларни ўрнатиш, инфратузилма яратиш (электр, сув, оқова сув тизими, атрофни ободонлаштириш ва бошқалар), зарур жиҳозлар билан таъминлаш маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилади. Энг асосийси, ушбу контейнерларда аҳоли ва соҳа мутахассислари учун барча шароитлар яратилган.

Ушбу контейнерлар илк намуналари Зомин туманига етиб келди ва Гулшан ҳамда Нурликент маҳаллаларига ўрнатилди.

Сўнгги

Тиббиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!