Обуна бўлинг

Статистика    7:00 / 28.12.2022     204

2022 йилда Жиззах вилоятига 2 миллиондан ошиқ сайёҳ келган

2022 йил давомида вилоятда жами 67 та гастрономик туризм объектлари фаолият юритган.

Бу ҳақда “Жиззах вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан йил якуни бўйича амалга оширилган ишлар” мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Таъкидланишича, 2022 йил январь-декабрь ойларида Жиззах вилоятига ташриф буюрган сайёҳлар сони 2 млн 102 минг 617 нафардан ошган.

Жиззах вилоятига хорижий ва маҳаллий сайёҳларни янада кўпроқ жалб қилиш мақсадида “Асал сайли”, “Зомин ултра” марафони, “Адлия сайли”, “Қадриятлар қадрланган юрт” шиори остида туристик фестивал ва шу каби кўплаб маънавий-маърифий ҳамда маданий-кўнгилочар тадбирлар ўтказилган.

Хусусан 2022 йилнинг апрель-декабрь ойларида “Ички ва зиёрат туризми” ярмаркаси, “Жиззах туризм ярмаркаси” ва унинг доирасида махсус санъат кўргазмаси ташкил этилган.

Вилоятда туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудларда Оилавий меҳмон уйларини ташкил қилиш бўйича Тадбиркорлар билан ишлаш бўлими томонидан доимий равишда бир қатор тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилган, бунинг натижасида вилоятда 2022 йил давомида жами 67 та гастрономик туризм объектлари, шундан, 19 та кемпинг (171 та хона, 681 ўрин), 7 та меҳмонхона (469 та хона, 928 ўрин), 32 та оилавий меҳмон уйи (103 та хона, 290 та ўрин), 9 та хостел (78 хона, 204 та ўрин)лар ҳисобига жами хоналар сони 821 та, ўринлар сони 2103 тага етказилди.

Сўнгги

Статистика рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!