Обуна бўлинг

Туризм    7:10 / 28.06.2022     1025

Жиззахда Халқаро радиоастрономик обсерватория барпо этилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятидаги Супа ясси тоғида қурилаётган Россия-Ўзбекистон расадхонаси низомини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Фото: xs.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятидаги Супа ясси тоғида қурилаётган Россия-Ўзбекистон расадхонаси низомини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.

“2021 йил 19 ноябрь куни Москва шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 1995 йил 27 июлда имзоланган Супа ясси тоғида Халқаро радиоастрономик обсерваториясини барпо этиш тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳамда “Супа” Халқаро радиоастрономик обсерваторияси Низомини тасдиқлаш тўғрисида баённома тасдиқлансин”, дейилади қарорда.

Ҳужжат билан Фанлар академияси мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришномани Россия томонига юбориш вазифаси юклатилди.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Абдулла Арипов зиммасига юкланди.

Маълумот учун, Жиззахда ойна диаметри 70 м бўлган радиотелескопли расадхона қурилиши 1981 йилнинг май ойида бошланган. Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин иш музлатиб қўйилган. 1995 йилда Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари Супа (Суффа) платосида халқаро радиоастрономия расадхонасини қуриш ва барпо этишни давом эттириш тўғрисида ҳукуматлараро битим имзолаган.

1985 йилда қурилиши бошланган радиотелескоп олимларнинг фикрига кўра, коинотдан қисқа тўлқинли диапазонда сигналларни қабул қилувчи нодир тадқиқот ускунасига айланиши керак эди.

Мутахассислар объектнинг сезувчанлигини энг юқори даражага кўтариш учун уни совутилган қабул қилгичлар билан жиҳозлашни мақсад қилишган. Телескопнинг миллиметрли диапазони коинотдаги совуқ объектлар – галактикалар ядролари, юлдузларнинг туғилиши ва Оламнинг тарихини “кўриш” имконини беради.

Миллиметрли тўлқинлар атмосферадан ўта олмайди, уларни сув тутиб қолади. Шу боисдан бундай телескоп учун анча қуруқ ҳудуд зарур. Ўзбекистон эса мазкур қурилманинг ишлашига мос келадиган иқлимга эга.

Сўнгги

Туризм рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!