Туризм    9:26 / 22.05.2023     374
Жиззахда ўтказилган медиа-тур биохилма-хилликни сақлашга бағишланди
Табиат ресурслари вазирлиги Жиззах вилояти бошқармаси томонидан Зомин давлат қўриқхонасининг Бахмал бўлимига медиа-тур ташкил этилди. Медиа-тур иштирокчилари қўриқхона ҳаёти билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, муҳим экологик санага бағишлаб ОАВ ва ижтимоий тармоқларда табиатни муҳофаза қилишга чорловчи материаллар тайёрлашни мақсад қилишди.

Экологик мувозанатни сақлаш барча давлатлардан кучли ирода ва катта сиёсий кучни ишга солишни талаб этади. Шу сабабли 1992 йилнинг июнь ойида Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган “Атроф-муҳит ва ривожланиш” бўйича БМТ конференциясида “Биологик хилмахиллик тўғрисида”ги Конвенция қабул қилинди.
Конвенция талабларига биноан уни имзолаган барча томонлар экотизимлар ва табиий яшаш жойларини, турлар популяцияларини сақлаш учун барча чораларни кўриши, миллий қонунчиликни такомиллаштириши, йўқолиб бораётган биологик турларни сақлаш ва тиклаш бўйича ҳаракатлар режаси ва бошқарув стратегияларини ишлаб чиқиши лозим.
Шу билан бирга, биологик хилмахиллик компонентларидан барқарор
фойдаланишни таъминлаш ҳамда генетик ресурслардан сақлаб қолишни таъминлаш зарур.
Сана муносабати билан Табиат ресурслари вазирлиги Жиззах вилояти бошқармаси томонидан Зомин давлат қўриқхонасининг Бахмал бўлимига медиа-тур ташкил этилди.

Медиа-тур иштирокчилари қўриқхона ҳаёти билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, муҳим экологик санага бағишлаб ОАВ ва ижтимоий тармоқларда табиатни муҳофаза қилишга чорловчи материаллар тайёрлашни мақсад қилишди.
Табиат ресурслари вазирлиги Жиззах вилояти бошқармаси матбуот хизмати
