Обуна бўлинг

Туризм    7:15 / 19.06.2023     672

Саудия Арабистони делегацияси Зомин туманига келди

Меҳмонлар туманнинг ижтимоий-иқтисодий, инвестициявий салоҳияти билан таништирилди. Хусусан, тумандаги “Зоминфарм” эркин иқтисодий зонаси, плантациялар кўздан кечирилиб, дашт ҳудудларида барпо этилган интенсив боғлар, 550 гектар ердаги турли мева дарахтлари парваришланаётган  боғдорчилик хўжалиги фаолияти хусусида маълумот берилди.

Фото: “Пишағор” МФЙ ҳоким ёрдамчиси телеграм канали

Саудия Арабистони подшоҳлиги Атроф муҳит, сув ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси  Ўзбекистонга ташрифи доирасида Зомин туманига келди. Ташриф Зомин туман ҳокимлиги раҳбарияти ва Республика гулчилар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Меҳмонлар туманнинг ижтимоий-иқтисодий, инвестициявий салоҳияти билан таништирилди. Хусусан, тумандаги “Зоминфарм” эркин иқтисодий зонаси, плантациялар кўздан кечирилиб, дашт ҳудудларида барпо этилган интенсив боғлар, 550 гектар ердаги турли мева дарахтлари парваришланаётган  боғдорчилик хўжалиги фаолияти хусусида маълумот берилди.

Фото: “Пишағор” МФЙ ҳоким ёрдамчиси телеграм канали

Меҳмонлар ушбу боғда етиштирилган мевалардан тановул қилиб кўриб, унинг мазасига баҳо бердилар. Ушбу делегация таркибида тадбиркорлар ва инвесторлар ҳам бўлиб, улар туманнинг салоҳиятини ўрганиб, ҳудудига келгусида сармоя киритишлари ва ҳамкорликда қатор лойиҳаларни амалга оширишлари мумкин.

Шу куни меҳмонларга “Пешағор” МФЙ да қишлоқ хўжалиги соҳасида яратилган боғдорчилик ва гулчилик соҳалари билан танишиб, айрим саудиялик тадбиркорлар билан сармоя киритиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди. Бундан ташқари меҳмонлар туманнинг миллий-маданий мероси ва туризм салоҳияти билан ҳам танишдилар.

Сўнгги

Туризм рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!