Обуна бўлинг

Туризм    7:00 / 6.12.2022     136

Янгиобод туманида бундан 30 йил олдин фаолияти тўхтаган санатория қайта иш бошлайди

Асли ватандошимиз, бугунги кунда хорижий мамлакатларда фаолият олиб бораётган тадбиркор Муҳаммадхайрулло Қаюмжоновнинг ташаббуси ва Янгиобод туман ҳокимлиги қўллаб-қувватлаши натижасида санатория яна иш бошлайдиган бўлди.

Ҳавотоғ қишлоғидаги мазкур санаторияга нафақат вилоятимиз балки, мамлакатимизмизнинг барча ҳудудларидан, қолаверса, қўшни республикалардан ҳам шифо излаб келишган.

Аммо, турли сабаблар билан 1993 йил фаолияти тўхтаб, бугунгача ҳудуд хароба ҳолатда эди. “Jizzax MTRK” хабарига кўра, асли ватандошимиз, бугунги кунда хорижий мамлакатларда фаолият олиб бораётган тадбиркор Муҳаммадхайрулло Қаюмжоновнинг ташаббуси ва Янгиобод туман ҳокимлиги қўллаб-қувватлаши натижасида санатория яна иш бошлайдиган бўлди.

“Хайр ҳавотоғ” номли санаториянинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокимлиги мутасаддилари, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Унда сўз олганлар “меҳмонхона ва соғломлаштириш маркази”нинг инсон саломатлигини тиклашдаги ўрни хусусида тўхталишди.

Соғломлаштириш марказида суяк бўғим, нерв, овқат ҳазм қилиш, гинекология, марказий қон айланиш, тери касалликлари бўйича беморларга хизмат кўрсатилади.

82 ўринга мўлжалланган масканда парафин, массаж, фитобочка, фин ва турк ҳаммоми, иссиқ қум, туз ғори, ҳижома, кутубхона, намозхона, спорт ўйинлари хоналари, шифобахш сувли жакузи ванналар ташкил этилган.

Аҳамиятлиси, айни пайтда санаторияда 50 нафарга яқин юртдошларимизнинг бандлиги таъминланган. Келгуси йил янги лойиҳанинг ишга тушиши билан янги иш ўрни яратилиб, туман бюджетига тушумлар ҳам ошади.

Сўнгги

Туризм рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!