Обуна бўлинг

Туризм    7:00 / 19.11.2022     503

Зоминдаги “Суффа” платосида 3 та замонавий меҳмонхона фойдаланишга топширилди

Денгиз сатҳидан 2400 метр баландликда жойлашган ушбу меҳмонхоналар 720 ўринга мўлжалланган.

“Зомин” туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортни ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилиниб, тегишли Ҳукумат қарорига мувофиқ 2 000 гектардан зиёд ҳудудда “Зомин” туристик-рекреацион зонаси барпо этилиши “Суффа” платосида 720 ўринли 3 та замонавий меҳмонхонанинг фойдаланишга тошпирилиши билан бошланди. 

Йирик туризм масканининг очилиш тантанасида вилоят ҳокими Эргаш Салиев, Олий Мажлис Сенати аъзолари, таниқли жамоат фаоллари, фахрийлар ва ёшлар истиқболнинг ёруғ манзиллари ҳақида ўз фикр мулоҳазаарини билдириб, иш бошлаган хизмат кўрсатиш масканларининг келгусида иқтисодиётимиз ривожига қўшадиган беназир ҳиссаси халқимизнинг турмуш маданияти, юртимизнинг юксалиши, энг муҳими инсон қадрини улуғлаш учун хизмат қилишини қайд этдилар.

Қайд этиш керак, “Зомин” туристик-рекреацион зонасини барпо этиш 2026 йилгача давом этиб, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун тоғ юксаклигида мароқли дам олиш имконини берадиган меҳмонхоналар, шале ва апартаментлар, осма дор йўллари қуриш ишлари давом эттирилади. Бу эса келгусида мана шу ернинг ўзига 40 минг нафар сайёҳга бир вақтнинг ўзида хизмат кўрсатиш имконини беради.     

Сўнгги

Туризм рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!